Россиянинг «Сатурн» клуби ва Голландиянинг бир қатор жамоаларида фаолият олиб борган Евгений Левченко Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» клубини тарк этди. Бу ҳақда «Championat.com» интернет-нашри хабар бермоқда.
Украина терма жамоасининг собиқ аъзоси ўз твиттерида барчаси учун клубга миннатдорчилик билдириб, жамоадан кетганини тасдиқлади.
«Персипура Жаяпура» клубига қарши ОЧЛ плей-офф учрашувида майдонга тушганига қарамай, 34 ёшли Евгений Левченко «Аделаида»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичи учун таркибига киритилмаган эди. Шу сабаб ҳам украиналик футболчи «Бунёдкор»га қарши ўйинда иштирок этмаганди.