Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабони Эдуар Мендининг фикрича, АПЛ доирасида "Ливерпул"га қарши ўйиннинг бошидаёқ Садио Манега қизил карточка кўрсатилиши керак эди.
"Садио менинг акам, менинг ватандоним. Лекин у ўйиннинг бошидаёқ майдондан четлатилиши керак эди", — деди Менди RMC Sport билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Мане ва Менди Сенегал терма жамоасида бирга тўп суришади.