"Қироллик клуби" бу орқали жуда катта маошлардан озод бўлади.
Испания нашрларидаги хабарларга кўра, "Реал Мадрид" ёздаги трансферларни молиялаштириш учун Гарет Бэйл, Иско ва Марсело билан шартномани узайтирмайди. Учала футболчининг ҳам клуб билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнида якунига етади.
Жамоа улар кетиши орқали йилига 50 миллион евро миқдорида маошларни тежайди.