Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Вьетнамда Ўзбекистон, Уммон ва Сурия термалари менежерлари учрашув ўтказишди

Баҳо:
+ | -

24 март куни Вьетнам пойтахти Ханойдаги “Шератон” меҳмонхонасида Лондон-2012 олимпиядаси тўртинчи плей-офф босқичида иштирок этувчи уч мамлакат – Сурия, Уммон ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси менежерлари, шунингдек, ОФК ташкилий қўмитаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда иштирокчилар саралаш босқичи, унда бўлиб ўтадиган ўйинлар масаласини муҳокама қилишди. Асосий эътибор, табиийки, 25 март куни Уммон ва Сурия олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган илк учрашувга қаратилди. Мазкур беллашувда мезбон мақомида дея эътироф этилган Сурия олимпия терма жамроаси қизил либосда ҳаракат қилса, Уммон олимпия терма жамоаси “Май Дин” стадионига оқ формада чиқиб келади.

Саралаш турнири якунига кўра жамоалар қуйидаги мезонларга асосан ўринларга жойлаштирилади:

  1. Плей-офф ўйинларида энг кўп очко жамғарган жамоа;
  2. Плей-оффда урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати;
  3. Плей-офф ўйинларида энг кўп гол киритган жамоа. 

Агар икки ёки уч терма жамоа бир хил натижа қайд этса, жамоалар ўринларга қуйидагича жойлаштирилади:

  1. Ўзаро ўйинда қўлга киритилган энг кўп очко;
  2. Ўзаро ўйинда урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати;
  3. Ўзаро ўйинда энг кўп гол киритган жамоа. 

Агар барча кўрсаткичларга кўра икки жамоа бир хил натижа қайд этган бўлса, у ҳолда 31 март куни ўзаро қўшимча ўйин ташкил этилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:19, 24.03.2012.
Ўқилди: 9349 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.