"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити қандай ҳолатда жамоани тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.
Испаниянинг "Sport" нашри маълумотларига кўра, ҳимоячи фақатгина Европа Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоа сафига бориб қўшилиоқчи. Унга Туркия клубларидан келган таклифлар қизиқ эмас.
Жамоа бош директори Матео Алемани Умтитини агар бошқа клублар таклифини кўриб чиқмаса, клуб у билан шартномани бузишга тайёрлигини маълум қилган.
Маълумот учун, 28 ёшли Умтити жорий мавсум Ла Лиганинг фақат битта ўйинида майдонга тушган.