ПСЖ Франция кубоги 1/16 финалида "Ванн"ни мағлуб этди - 4:0. Учрашувнинг 28-дақиқасида ҳимоячи Преснел Кимпембе ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ҳужумчи Килиан Мбаппе хет-трик қайд этди.
Шу тариқа, ПСЖ турнирнинг 1/8 финалига йўл олди. Рақиб қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.
Франция кубоги, 1/16 финал
"Ванн" – ПСЖ – 0:4
Голлар: Кимпембе, 28 (0:1). Мбаппе, 59 (0:2). Мбаппе, 71 (0:3). Мбаппе, 76 (0:4)
ПСЖ: Доннарумма, Дагба, Кимпембе, Керер (Битшиабу, 67), Нуну Мендеш, Верратти, Эррера (Гарби, 82), Симонс, Вейналдум (Дина Эбимбе, 62), Мишу, Мбаппе