Римнинг "Рома" клуби бош мураббийи Луис Энрике, Италия «А» сериясининг навбатдаги турида, меҳмонда "Милан"га қарши ўйинда ўз шогирдларининг ғалаба қозонишига ишонмоқда.
"Биз бугун "Милан"ни мағлуб этишимиз мумкин. Аммо, бунинг учун ўз имкониятларимиздан максимал даражада фойдалана олишимиз керак. Ҳужумда ва ҳимояда беҳато ўйнай олсак, ғалаба бизники бўлиши мумкин"
"Милан"ни "Барса"га қарши ўйин кутиб турибди. Бу уларни чалғитиши мумкин. Аммо, мен бу насра уларга ҳалақит қилади деб ўйламайман. "Милан" профессионал ва ҳар қандай рақибга жиддий суратда тайёргарлик кўрадиган жамоа",- дейди "Рома" устози.