Каталонияликларнинг уругвайлик ҳимоячиси Роналд Араухо яқин орада жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиради.
Журналист Жерар Ромеронинг хабар беришича, футболчининг агенти душанба куни клуб офисларида унинг шартномасини узайтириш масаласини муҳокама қилди.
"Кўк-анорранглилар" яқин 10 кун ичида унинг шартномаси янгиланиш ишларини ёпмоқчи. Музокаралар давом этмоқда.