Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Расман! "Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

Бир неча йиллардан буён сардор сифатида “Навбаҳор” муваффақиятларга катта улуш қўшиб келаётган ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов 2022 йилни ҳам “лочинлар” сафида ўтказади. У билан амалдаги шартнома муддати узайтирилди.

Ушбу футболчи “Навбаҳор”га бўлган садоқатини яна бир бор намойиш этиб, жамоамизнинг улкан мақсадларини амалга оширишида кўмакдош бўлишини билдирди. “Навбаҳор” ПФК Азимжон Аҳмедовга жамоамиз билан ҳамкорликни давом эттираётганидан мамнун эканлигини билдириб, унга омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади.

Маълумот учун, Азимжон Аҳмедов Суперлига 2021 йилги мавсумида 24 ўйинда майдонга тушиб, 2105 дақиқа тўп тепди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. Умид қиламизки, Азимжон 2022 йилги мавсумда ҳам етакчилик салоҳияти, маҳорат ва тажрибаси ва албатта, қойилмақом “пушка” зарбалари-ю чиройли голлари билан “Навбаҳор” ғалабаларига муносиб улуш қўшади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 00:16, 06.01.2022.
Ўқилди: 1259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.