Лондоннинг "Арсенал" клуби премьер-лиганинг кетма-кет 7-ўйинида ғалаба қозониб турнир жадвалининг 3-ўрнига мустаҳкам ўрнашиб олди. Бундан 1 ярим ой олдин "Тоттенҳэм"дан 10 очко ортда бораётган Арсен Венгер шогирдлари бир қарашда уддалаб бўлмайдиган ишни амалга оширишди.
"Арсенал" сўнгги марта 1999-2000 йилги мавсумда бундай натижага эриша олган эди. Яъни ўшанда жамоа кетма-кет 7 та учрашувда ғалаба қозона олишган эди.
"Арсенал"нинг бу сафарги "қурбон"и "Астон Вилла" бўлди.
Биринчи бўлимда тезкор икки гол киритб олдинга чиқиб олган Канонирлар ўйин оҳинригача ташаббусни қўлдан бой беришмади. Ўйин оҳирида Микель Артетанинг жаримадан киритган чиройли тўпи ўйинга ажойиб якун ясаб берди. 3:0 - "Арсенал"нинг навбатдаги йирик ғалабаси.
Арсенал - Астон Вилла 3:0
Голлар: Гиббз, 16, Уолкотт, 25, Артета, 90+3
Арсенал: Счесни, Санья, Джуру, Вермален, Гиббз (Андре Сантос, 68), Артета, Сонг, Росицки, Уолкотт (Окслейд-Чемберлен, 78), Жервиньо (Рэмси, 68), Ван Перси
Астон Вилла: Гивен, Хаттон (Личай, 78), Коллинз, Куэльяр, Уорнок, Петров, Херд (Гарднер, 53), Олбрайтон, Айрлэнд, Хески (Вайманн, 66), Агбонлахор