2021 йил якунлари ҳақида гапиришда давом этамиз. Бу сафар йилнинг энг яхши тўпурарлари ҳақида гаплашамиз. Роберт Левандовски кетма-кет учинчи йилдирки энг яхши голеодорликни ҳеч кимга бермай келяпти. Сўнгги уч йил ичида полшалик ҳужумчи 161 учрашувда 170 та гол урган.
8-10. Мемфис Депай, 60 ўйинда 39 гол
Ҳужумчи баҳорда “Лион” сафида 14 та гол урди. "Барселона"га ўтган Депай ҳужумдаги жамоанинг асосий юлдузига айланди ва 21 ўйинда саккизта гол урди. Мемфис 2021 йилда терма жамоаси учун у 16 ўйин ўтказди ва улардан фақат учтасида самарали ҳаракат қилмади. Унинг ҳисобида 17 та гол бор, шу жумладан, битта хет-трик ва бешта дубл.
8-10. Муҳаммад Салоҳ, 58 ўйинда 39 гол
37 га 2 бу нисбатда Салоҳ "Ливерпул" ва терма жамоа учун голларни бўлишиб олди. Ҳужумчи Чемпионлар лигасида 10, Англия кубогида 3 ва Англия премер-лигасида 24 гол урган. Муҳаммад ҳозирда Премер-лиганинг 2021/2022 йилги мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. Биринчи даврадан сўнг унинг "гол+пас" тизими бўйича 15+9 очкоси бор.
8-10. Артур Кабрал, 51 ўйинда 39 гол
23 ёшли бразилиялик баҳорда "Базел" учун 12 та, 22 июлдан бери эса 27 (!) гол урган. Кабрал Конференсия лигасининг саралаш босқичидаги ҳар бир ўйинда камида битта гол урган ва гуруҳ ўтинларида олтита ўйинда бешта гол урган. Швейтсария чемпионатида Артур порламоқда: хусусан, у “Сервет” билан ўйинда покер қайд этди. Қишда Кабрал клубини ўзгартириши мумкин, бошқалар қатори унга "Зенит" ҳам қизиқмоқда.
7. Душан Влаҳович, 56 ўйинда 41 гол
Влаҳович А Серияда деярли барча голларини киритган (33 та гол). Италия кубогида “Козенза” билан ўйинда Душан дубл қайд этган бўлса, терма жамоа сафида олти бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, серб Италия чемпионатининг 23 ёшгача бўлган энг қиммат ҳужумчисига айланди. Бу қишда у Европанинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин.
6. Лионель Месси, 61 ўйинда 43 гол
Биргина 2021 йилнинг январь ва февраль ойларида Лео 14 та гол урди. Аргентиналик футболчи бу йил ПСЖга қўшилишдан олдин жуда самарали ҳаракат қилди. Янги клуби сафида Месси 16 учрашувда атиги 6 та гол урган. Терма жамоадаги ўйинларига келсак, аргентиналик футболчи 16 ўйинда 9 та гол уришга муваффақ бўлди.
5. Криштиану Роналду, 65 ўйинда 47 та гол
Криштиану "Ювентус", "Манчестер Юнайтед" ва Португалия учун мос равишда 20, 13 ва 14 та гол киритди. Ҳозиргача Роналду учун энг муҳим голлар терма жамоа учун бўлган. Португалия терма жамоаси сафида киритган голлари учун гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бундан ташқари, 2021 йилда ҳужумчининг фаолиятидаги голлари 800 тадан ошиб кетди.
4. Карим Бензема, 63 ўйинда 47 гол
Ёзда Бензема терма жамоага қайтди ва Евро-2020да Португалия ва Швейсария билан ўйинларда у дубл қилди. Қолаверса, француз Миллатлар лигасининг ярим финали ва финалида ҳам ажралиб турди. Форвард 2021 йилда “Реал” сафида 38 та гол урди.
3. Эрлинг Холанд, 51 ўйинда 49 гол
Холанднинг ўйинига ҳар қандай ҳужумчи ҳавас қилади. Норвегиялик футболчи баҳорда 11 (!) дубл қайд этган бўлса, кузда Бундеслиганинг 10 ўйинида 13 та гол урди. Чемпионлар лигасида 7та гол урди. Норвегия терма жамоаси сафида 8 ўйинда 6 та гол урди.
2. Килиан Мбаппе, 67 ўйинда 51 гол
Мбаппе барча клуб мусобақаларида гол урди ва УЕФА Миллатлар лигасининг ярим финал ва финалларида катта роль ўйнади, икки марта гол ва голли узатмани амалга оширди. Евро-2020да француз ўзини кўрсата олмади, лекин ноябрь ойида ва ЖЧ саралаш босқичида Қозоғистонга тўртта, Финляндияга битта гол урди. Бунинг эвазига Франция 2022 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўл олди. Килиан 2021 йилда ПСЖ сафида 43 та гол урди.
1. Роберт Левандовски, 59 ўйинда 69 гол
Бундеслиганинг 2020/2021 йилги мавсум 2-даврасининг фақат битта ўйинида Левандовски гол ура олмади. Роберт лигада 43, Чемпионлар лигасида 11, Германия Суперкубогида иккита, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккита ва Полша учун 11 гол урган. Шу тариқа, поляк Криштиану Роналдунинг 2013 йилдаги натижасидни такрорлади. Ўшанда португалиялик футболчи 69 та гол билан “Олтин тўп” совринига эга чиққанди.
Руслан Максимов тайёрлади.