Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган “Мальорка” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳсда каталонияликлар ишончли тарзда ғалаба қозонишди.
Аввалига Месси жарима зарбасини ижро этгач, тўп ҳеч кимга тегмаган ҳолда Дуду Ават дарвозасидан ўрин олган бўлса, иккинчи бўлимда Пике дарвозабондан қайтган тўпга зарба бериб ҳисобни иккитага оширганди.
Ушбу ғалабадан кейин “Барселона”нинг очколари сони 69тага етди ва “Реал” билан оралиқдаги фарқни сақлаб қолди. Ҳозирда “Реал” “Реал Сосьедад”ни ўз уйида қабул қилмоқда.
ИСПАНИЯ ЛА-ЛИГАСИ. 30-ТУР
МАЛЬОРКА – БАРСЕЛОНА – 0:2 (0:1)
Голлар: Месси (25), Пике (79).
МАЛЬОРКА: Ават, Нунеш, Чико (Нсуэ, 54), Рамис, Касерес, Кастро, Перейра, Х. Марти, Тиссоне (Альфаро, 75), А. Хименес (Хемед, 53), Виктор.
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Санчес (Тельо, 82), Пике, Пуйоль, Маскерано, Фабрегас (Монтойя, 60), Бускетс, Алькантара, Иньеста, Педро (С. Кейта, 68), Месси.
Огоҳлантиришлар: Перейра (27), Рамис (30) – Алькантара (37), Пуйоль (88).
Четлатиш: Алькантара (57).