"Шаҳарлик"ларнинг уч кун ичида иккита оғир ўйинда майдонга тушганликларини эътиборга олсак, ҳар иккисида ҳам иродали ғалабага эришиш осон эмасди албатта. "Сток Сити" Англиянинг "чақилмас ёнғоқ"ларидан бири саналади, айниқса ўз майдонида.
"Сити"нинг эса муаммоси маълум бўлди - айнан мана шу "ёнғоқлар". Қачонки, рақиб грандлардан бири бўлса, Манчини шогирдлари ўзларида қўшимча куч топа билишяпти, бундай ўйинларни деярли йўқотишсиз ўтказа олмоқдалар. Аммо "Вест Бромвич", "Суонси", "Сандерленд", "Сток Сити" каби жамоаларнинг ҳар бири "Манчестер Сити"нинг чемпионлигига ҳалақит беришда "Юнайтед"дан қолишмаяптилар.
Тенг курашлар остида кечган биринчи бўлимдан сўнг, ўйинни янада қизитиш учун қандайдир гол керак эди. "Манчестер Сити" эхтиёткорлик қилаётган, "Сток Сити" эса пайт пойлаётганди. Ниҳоят Крауч ўзига хос бўлмаган зарба билан ҳисобни очди. Жарима майдони ташқарисидан берган ажойиб зарба дарвозанинг узоқ бурчагига бориб тушди.
Ўйинни қутқаришга ҳаракат қилган меҳмонлар ҳужумга зўр бера бошладилар, ўтган ўйин каби яна Тевез майдонга туширилди. Гол ҳам куттирмади. Тўғри, ушбу голга қандайдир кутилган комбинацияни сабаб қилиш шартмас. Яҳё Туре салкам қирқ метр масофадан жуда кучли зарба берди. Тўп йўл йўлакай ҳимоячининг бошига тегиб йўналишини бироз ўзгартирди ва Беговични қийинчилик туғдирди. Дарвозабон тўпни қайтарган бўлса-да, дарвозага кириб кетишини олдини ола билмади - 1:1.
Голдан сўнг, ғалаба зарурроқ бўлган меҳмонларнинг тинмай ҳужум қилишини кутгандик. Аммо "Сток Сити" ҳам бўш келмади. Қолган дақиқаларда ташаббус яна мезбонларга қайтди ва бир қатор ҳужумлар уюштирдилар.
Шундай қилиб ушбу ўйинда 1:1 ҳисобида "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди. "Сити" очколар бўйича ҳамшаҳарларига етиб олиб, тўплар нисбатига кўра пешқадам бўлиб олган бўлса-да, душанба куни Фергюсон шогирдлари ўз майдонларида "Фулҳэм"ни қабул қиладилар.
Англия Премьер-Лигаси. 30-тур
СТОК СИТИ – МАНЧЕСТЕР СИТИ – 1:1 (0:0)
Гол: Крауч (59), Яя Туре (76).
СТОК СИТИ: Бегович, Уайтхэд, Шоукросс, Хут, Уилкинсон, Уэлан, Уилсон, Этерингтон (Паласиос, 81), Жером (Пеннант, 51), Крауч (Кен. Жонс, 90), Уолтерс.
МАНЧЕСТЕР СИТИ: Жо Ҳарт, Сабалета (Милнер, 83), Туре, Ричардс, Клиши, Яя Туре, Бэрри (Тевес, 74), Сильва (Жонсон, 62), Насри, Балотелли, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Бэрри (39), Уилсон (65), Яя Туре (90).