Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Аёллар футболи. Олий лига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна”. Йиғин 5 январдан ўз базасида бошлади. Дастлабки йиғинлар 5-18 январда, иккинчиси эса 21.01 – 05.02 оралиғида. Қолган режалар ОФКнинг 5 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси масаласи бўйича йиғилишидан сўнг белгиланади. Жамоанинг легионерлари иккинчи босқич йиғинига етиб келишади.

“Бунёдкор”. Йиғин 7 январдан старт олади ва бир неча босқичларда давом эттирилади. Клуб аёллар футболини ривожлантириш бўйича хорижий компаниялар билан музокараларга киришган.

“Севинч”. Йиғин 10 январдан жамоа қароргоҳи “Геолог” спорт мажмуасида бошланади. Бугун клуб мураббийлари ва ишчи-ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга кўра, жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров ўз аризасига кўра ишдан кетди, унинг ўрнига собиқ бош мураббий Владислав Хан иш бошлади.

“Металлург”. 2021 йилнинг 20 декабридан жорий йилнинг 3 январига қадар машғулотлар онлайн тарзда олиб борилди. Йиғин эса 25 январдан бошланиши ва бир неча босқичда давом этиши режалаштирилган.

АГМК. Асосан маҳаллий қизлар кўрикдан ўтган биринчи йиғин 15-28 декабрь саналарида амалга оширилди. Янги йилдаги тайёргарлик ишлари уч босқичга режалаштирилган: 06.01 – 20.01, 24.01 – 08.02, 12.02 – 26.03.

“Навбаҳор”. Янги мавсумга тайёргарлик ишлари 5 февралдан бошланиши режалаштирилмоқда.

“Пахтакор”. Йиғиннинг дастлабкиси 10 январдан 31 январгача белгиланган.

“Локомотив”. 10 январдан 30 январгача ташкил этиладиган йиғинда кўрикдан ўтган ва танлаб олинган 18 нафар футболчи қизлар билан келгусида жиддий тайёргарликка киришилади. Бу мавсумда асосий эътибор Тошкент шаҳар ва вилоятидаги иқтидорли ёшларга қаратилиши кўзда тутилмоқда.

“Қизилқум”. Ҳозирча янги мавсум бўйича аниқ режа тузилмади.

“Нефтчи”. Йиғинни 15 январдан бошлаш бўйича режалар бор, бироқ ҳали клуб раҳбарияти томонидан тасдиқланмаган.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 17:28, 06.01.2022.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.