Қаторасига икки ўйинда дурангга имзо чеккан мадридликлар ниҳоят ғалаба қозондилар. Айтиш мумкинки, ғалаба ортиқча уринишларсиз киритилди. Карим Бензема ва Криштиану Роналдулар иккитадан гол киритиб дубл соҳиби бўлдилар.
Роналдунинг киритган голлари "Реал" таркибида Ла Лигадаги 100 ва 101-голлари бўлиб, у ўзига хос рекорд соҳибига айланди. Роналду юзлик довонни ошиб ўтишига 92 та ўйин кифоя қилган. Шу пайтгача Ла Лигада ҳеч бир ўйинчи бу натижага Роналдучалик тез эришмаганди. Шунингдек, Криштиану мавсумдаги голлари сонини 35 тага етказиб, Лео Мессига тенглашиб олди.
РЕАЛ МАДРИД – РЕАЛ СОСЬЕДАД – 5:1 (3:1)
Голлар: Игуаин (6), Роналду (33, 56), Бензема (41, 49) – Хаби Прието (42)
РЕАЛ МАДРИД: Касильяс, Арбелоа, Рамос, Варан, Марсело, Кака, Хедира (Шаҳин, 77), Алонсо, Игуаин, Бензема (Коэнтрау, 77), Роналду (Хесе, 81).
РЕАЛ СОСЬЕДАД: Клаудио Браво, Кадамуро (Пардо, 74), Демидов, И. Мартинес, де ла Белья, Ильярраменди, Аранбуру, Микель Гонсалес (Сурутуса, 45), Хаби Прието, Агиррече (Вела, 57), Гризманн.
Огоҳлантиришлар: И. Мартинес (23), Микель Гонсалес (38), де ла Белья (40), Алонсо (45), Демидов (85).