«Ференцварош» бош мураббийи Станислав Черчесов клубдаги илк матбуот анжуманида ўзининг иш услуби ҳақида гапирди.
«Профессионал жамоада қатъий қоидаларга амал қилиш, ҳар куни режа асосида ишлаш ва интизомли бўлиш муҳим.
Бир кишининг истаклари бошқалардан муҳимроқ бўлиши мумкин эмас, ҳар ким ўз ишини қилиши керак. Бу менинг кашфиётим эмас, бу шунчаки профессионал футбол қандай ишлаши ҳақидаги қоидалар.
Бу ерда ҳеч қандай анархия ёки демократия бўлиши мумкин эмас, бу футбол жамоаси. Ҳар бир футболчининг жамоада ўз услуби бўлиши керак.
Агар мен ўзимни бир сўз билан таърифлашим керак бўлса, мен ўзимни демократик диктатор деб атаган бўлардим», — дейди Черчесов.
Эслатиб ўтамиз, Черчесов бунгача Россия миллий терма жамоасини бошқарган эди.