"Наполи" бош мураббийи Лучиано Спалетти А Серия 20-туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши ўйин (1:1) ҳақида фикр билдирди.
“Биз Туринга уч очко олиш ниятида келган эдик, гарчи ўйин олдидан бунинг учун кўп қийинчиликларни енгиб ўтишимиз керак эди. Ғалаба қозона олмаганимиз ачинарли, аммо бу жамоа кўрсатган ўйиндан жуда фахрланамиз.
Бу ўйинда футболчилар кучли характер ва техник фазилатлар билан бирга “Наполи” либосини кийишга муносиб эканликларини яна бир бор исботлашди. Давом этамиз”, - дея Спалеттининг сўзларини келтиради “Наполи” сайти.
"Наполи" (40) турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. "Ювентус" (35) бешинчи ўринда.