“Ньюкасл” “Атлетико” ҳимоячиси Киран Триппьер билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “қарғалар” расмий матбуот хизмати хабар берди. Футболчи клуб билан икки йиллик шартнома имзолади.
"Мен тушунаман, бизни олдинда жуда кўп ишлар турибди. Премьер-лига талабларини яхши биламан ва жуда иқтидорли ўйинчилар билан ўйнашимдан хурсандман. Мен “Ньюкасл”даги дебютимни интиқлик билан кутаман. Жуда ҳаяжондаман”, - дея изоҳ берди Триппьер.