«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси жума куни ҳам гуруҳда машғулот ўтказмади. Бу ҳақда журналист Лоик Танзи 'Твиттер'даги саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2022 йил бошида коронавирус билан касалланган эди.
«ПСЖ» Франция чемпионатининг навбатдаги ўйинини 9 январь, якшанба куни ўтказади. Шу куни Маурисио Почеттино шогирдлари рақиб майдонида «Лион»га қарши баҳс олиб боради.
2021/2022 йилги мавсумда Лионель Месси «ПСЖ» сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказди. Уларда аргентиналик ҳужумчи олтита гол урди ва шерикларига бешта голли узатмани амалга оширди.