Кириш Регистрация

Ҳамюртимиз халқаро ташкилот аъзосига айланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси бош котиби, Ўзбекистон поло федерацияси раиси ўринбосари Ксения Гулямова Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи (УИПМ) ижроия қўмитаси қарорига кўра, 2024 йилгача бўлган муддатга қадар УИПМ Хотин-қизлар қўмитаси аъзоси этиб тайинланди.

Олдинроқ ҳамюртимизнинг номзоди УИПМ президенти, доктор Клаус Шорманн томонидан ташкилот Ижроия қўмитаси томонидан кўриб чиқишга тавсия қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 27-28 ноябрь кунлари ўтказилган УИПМнинг онлайн Конгрессида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси томонидан халқаро ташкилот қошида Хотин-қизлар қўмитасини тузиш ғояси илгари сурилган эди.

Бундан кўзланган мақсад - спортчилар, тренерлар, ҳакамлар ва спорт федерациялари раҳбарлари орасида гендер тенглигини таъминлашдан иборат. Таъкидлаш керак, УИПМ қошида Хотин-қизлар қўмитасини тузиш таклифини онлайн Конгресс иштирокчиларининг 95 фоизи қўллаб-қувватлади.

Манба: minsportuz
Киритилди: 20:32, 07.01.2022.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.