Испания кубоги 1/16 финалидан ўрин олган "Линарес"га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олган "Барселона" ҳимоячиси Роналд Араухо Instagram саҳифасида аҳволи ҳақида хабар қолдирди.
"Салом, мен яхшиман. Операция яхши ўтди. Ҳозир тезроқ тикланиб, сафга қайтиш ҳақида ўйлаяпман", - деб ёзди Араухо.
Маълумот учун, 22 ёшли уругвайлик ҳимоячи Ла Лиганинг жорий мавсумида 15 ўйинида иштирок этди ва 2 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.