Ҳимоячи Андреа Конти "Милан"ни тарк этади, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
Маълумотларга кўра, футболчи "Сампдория" билан июнь ойи охиригача шартнома имзолайди. Келишув 3 йилга тузилади.
Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсумда бор-йўғи битта ўйин ўтказди - 6 январ куни "Рома"га қарши (3:1).