«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Рома» устози Жозе Моуриньонинг римликлар билан ўйин олдидан ишига юқори баҳо берди.
«Ювентус» учун «Рома» билан ўйин ҳар доим қийин бўлган, бу жамоада индивидуал услуб бор. Биз рақобатбардошлигимизни ва техник иқтидоримизни кўрсатишимиз керак, яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Таркибда ўзгаришлар бўлади, чунки баъзи футболчилар жуда кўп ўйнаган.
«Ювентус» мураббийи сифатида бир-икки йилдан сўнг чемпионлик пойгасига қайтиш учун кўп меҳнат қилишимиз кераклигини билардим. «Рома» биздан 3 очко ортда қолмоқда, Моуриньо ўз ишини яхши бажармоқда. Бир неча ой ичида ҳамма нарсани ўзгартира олмайсиз, ҳеч ким мўъжизалар ярата олмайди.
Ўйин сифати яхшиланади, бунинг учун бироз сабр керак ва мен бу ҳақда билардим. Мен бундан қўрқмайман, ҳаммаси жойида. Табиийки, ҳамма ғалаба қозонишни хоҳлайди, аммо чемпионлик учун курашиш учун жамоани қуришни якунлаш керак", - дейди Аллегри.