Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Руи Алмейда: «Ўзбекистондан унинг мухлислари жуда кўп нарса кутишади»

Баҳо:
+1 | -

27 март кунги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан матбуот-анжуманига ташриф буюрган Сурия олимпия терма жамоасининг португалиялик бош мураббийи Руи Алмейда фақат ижобий натижадан умид қилаётгани, бунинг учун эса қитъанинг энг кучли жамоаларидан бири мағлуб этилиши кераклигини таъкидлади.

«Биз Ўзбекистон терма жамоасини жуда яхши биламиз. Улар сўзсиз Осиёнинг энг кучли 5та жамоаси орасига киришади. Биз албатта ғалаба қозонишга умид қиламиз. Бироқ бунинг амалга ошиши осон бўлмайди».

Гарчи Уммонга қарши ўйинда Суриянинг асосий ҳужумчиларидан бири Умар Ал-Сума қизил карточка олиб, навбатдаги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмасада, Руи Алмейда бундан хавотирга тушаётгани йўқ. Маълумот ўрнида айтиш керакки, футболчи жамоалар ечиниш хонасига кириб кетадиган бир пайтда рақибининг оёғига тепгани учун майдондан четлатилганди.

«Ўзбекистонга қарши биз 11 киши бўлиб ўйнаймиз. Уммонга қарши ўйинда эса Умарнинг четлатилишидан сўнг ҳисобни тенглаштирдик ва мен бунда қандайдир муаммо кўраётганим йўқ. Аминманки, ҳужумчимизнинг сафда йўқ экани ўйинга ўз таъсирини ўтказмайди».

42 ёшли португалиялик мутахассис шунингдек сурияликлар учун оғир бўлган вазиятда унинг шогирдларига босим ўтказмасликни сўраб журналистларга мурожаат қилди:

«Ҳозир Сурия терма жамоаси футболчиларига босиб ўтказадиган вақт эмас. Мамлакатдаги сиёсий аҳволнинг ўзи футболчиларга етиб ортади. Шунингдек мен Уммонга қарши ёмон ўйнадик деб ҳисобламайман. ФИФА рейтингида бу терма жамоалар деярли бир ҳил кўрсаткичга эгалар. Учинчи саралаш босқичида Австралия, Саудия Арабистони, Қатар каби қитъанинг кучли мамлакатлари ҳеч нарса қила олишмади. Сурия эса олимпияда учун ҳали-ҳамон кураш олиб бормоқда ва бу ҳолат бизни қувонтиради».

«Мухлислар томонидан биз ҳеч қандай босим ҳис қилаётганимиз йўқ. Рақибимизда эса бу борадаги аҳвол бироз оғирроқ. Таъкидлаб ўтганимдек, Ўзбекистон Осиёнинг элит жамоаларидан биридир. Шунинг учун мухлислар мазкур терма жамоадан кўп нарса кутишади. Мен аминманки, Ўзбекистон Европанинг исталган кучли терма жамоасига қарши ҳам муносиб ўйин кўрсата олади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:04, 26.03.2012.
Ўқилди: 8812 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.