Фаолияти давомида "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" каби клублар сафида ёрқин ўйин намойиш этган холда мухлислар эътиборини қозонган собиқ футболчи Собир Ҳамидов «Турон» клуби тизимида ишлаб келаётганидан хабарингиз бор. Меҳнат фаолияти давомида тиришқоқлиги билан ўзини кўрсатган мутахассис эндиликда клуб бош директори лавозимида иш бошлайди.
Собир Ҳамидов "Турон" футбол клуби ташкил этилганидан жамоа билан бирга. Шунингдек, у Ўзбекистон туманида ташкил этилган "Олимжон Акбаров" номли жамоада ҳам ўйнаганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Собир Ҳамидов "Турон"га дастлаб футболчи сифатида жалб этилган бўлса, собиқ ярим ҳимоячи сўнги икки мавсумдан буён спорт директори лавозимида ишлаб келаётганди.
"Турон" матбуот хизмати