"Арсенал" ҳужумчиси Фолэрин Балоган фаолиятини "Мидлсбро"да давом эттиради, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 20 ёшли инглиз футболчиси мавсум охиригача ижарага берилади. 11 январь куни футболчи трансфердан олдин тиббий кўрикдан ўтади.
Жорий мавсумда Балоган Премер-лига ёшлар чемпионатида 11 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган. У Англия чемпионатида ҳам иккита ўйин ўтказди.