Олий Лига. 2-турдан сўнг «Насаф» ва «Шўртан» пешқадам
Foto: Hasan Pirmuhammedov
Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи тур учрашувларига якун ясалди. Дастлабки турларданоқ бир қатор кутилмаган натижалар билан ёдимизда қолаётган чемпионатда Қашқадарёнинг икки клубидан бошқа барча жамоалар очко йўқотиб бўлишди.
Иккинчи турнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлишган Ғўзорнинг "Шўртан" жамоаси тўплар нисбатига кўра "Насаф"ни ортда олдирмоқда. Шунингдек яна уча жамоа 4 очкодан тўплашга муваффақ бўлишган.
Иккинчи турдан кейин Қаршининг "Насаф" Тошкентнинг "Пахтакор" ва "Олмалиқ" жамоалари ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишган. "Навбаҳор" "Олмалиқ" ва "Динамо" жамоалари эса ҳали тўп киритишнинг уддасидан чиқишгани йўқ. Солиштириш учун энг тўп киритган иккинчи жамоа бўлиб турган "Насаф" учта гол киритган бўлса, олтита голни уриб бўлган "Шўртан" аъзоси Игор Таран ҳисобида учта гол бор.
Иккинчи турнинг барча натижалари ва турнир жадвали билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.
2 - ТУР |
24.03.2012 |
Андижон - Бухоро |
1:2 |
Пахтакор - Олмалиқ |
0:0 |
Машъал - Металлург |
2:1 |
25.03.2012 |
Локомотив - Насаф |
0:1 |
Шўртан - Навбаҳор |
4:0 |
26.03.2012 |
Нефтчи - Динамо |
1:0 |
Қизилқум - Бунёдкор |
2:2 |
Тўпурарлар
ИСМ-ШАРИФИ | ЖАМОА | ГОЛ | ПЕНАЛЬТИ | ЖАМИ |
И.Таран |
Шўртан |
3 |
0 |
3 |
Н.Отақўзиев |
Насаф |
2 |
0 |
2 |
Киритилди: 18:19, 26.03.2012.
Ўқилди: 8238 марта.
Фикрлар: 25 та.