"Барселона" вингери Юсуф Демир клуб мутасаддиларининг ишончини оқлай олмади.
Журналист Фабрицио Романо Twitter саҳифасида маълум қилишича, Демирнинг "Барселона" билан шартномаси бекор қилинади. У "Рапид"га қайтишга тайёр, Юсуф жорий мавсум охиригача у ерда қолади – баъзи "техник тафсилотлар" ҳали клублар ўртасида келишиб олинмаган.
Маълумот учун, 18 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лиганинг 6 ўйинида майдонга тушди, аммо самарали амалга оширмади.