«Ницца» дарвозабони Вальтер Бенитес расман Франция фуқаролигини қабул қилди. Аргентиналик футболчи бу борада барча шартларни бажарди.
Шу билан бирга, у илгари ўзининг собиқ мамлакати таркибида ўйнамаган эди. Дидье Дешам 28 ёшли Бенитес ҳақида фикр билдирди.
«Франциядан миллий терма жамоага футболчиларни танлаш анча қийин. Нега у бу фуқароликни танлаганини билмайман, лекин бу унинг нуқтаи назари, ҳурмат қилишга мажбурмиз.
Мен уни ҳурмат қиламан. Биз унга бир хил муносабатда бўламиз», - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sports Daily.