Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Плей-офф иродали ғалаба билан бошланди

Баҳо:
+ | -
Фото: Kun.uz / Associated Press

Олимпиада-2012 саралаш Осиё минтақаси плей-офф босқичи 2-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви якунига етди. Баҳс Вадим Абрамов шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунига етди.

Бунгача Сурия терма жамоаси ўзининг дастлабки учрашувини ўтказиб бўлган эди. 25 март куни Уммон олимпия терма жамоасига қарши плей-оффнинг дастлабки ўйини Руи Гарсия Лопес шогирдлари, сўнгги дақиқаларда Аҳмад ал-Доуний томонидан киритилган гол эвазига 1:1 ҳисобидаги дуранг натижага эришган эди. Ушбу ўйинда Сурия олимпиячиларининг асосий ҳужумчиларидан бири Умар ас-Сума майдондан четлатилган эди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ўйинга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бир қатор йўқотишлар билан етиб келди. Хусусан, терма жамоа етакчиларидан бири Фозил Мусаев сариқ карточкалари сони иккитага етгани муносабати билан ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шунингдек, асосий ҳимоячилардан бири Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровнинг БААга қарши ўйинда олган жароҳати ўзини билдирмасдан қолмади.

Вакилларимиз учун ғоят оғир кечган баҳсда ҳисоб 14-дақиқада сурияликлар томонидан очилди. Бу вазиятда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳимоячилари ҳамда дарвозабон Акбар Тўраев ўртасидаги тушунмовчилик, шунингдек, ҳимоячи Салим Мустафоевнинг эътиборсизлиги қимматга тушди. Сурия олимпия терма жамоаси дарвозабони Иброҳим Алманинг тўп узатишидан сўнг, ҳимоячиларимиз таъқибидан қочиб кетган Ёсир Шаҳин тўпни ўз жойини ташлаб чиққан Акбар Тўраев устидан тушириб қўйди.

Таъкидлаш жоиз, ҳимоячилар ва дарвозабон ўртасидаги тушунмовчилик бундан кейин ҳам бир қатор вазиятларда кўзга ташланди. Бироқ сўнгги лаҳзада вакилларимиз барибир сурияликлардан кўра чаққонроқ ва илдамроқ чиқишди.

Вакилларимиз фақат 73-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ҳимоячи Шерзод Аъзамовнинг ён қанотдан ўйинга киритиб берган тўпини Темурхўжа Абдухолиқов боши билан жарима майдончаси марказига етказиб берди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячилари қуршовида бўлишига қарамай, Кенжа Тўраев бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштириш имконини топа олди.

Иккинчи бўлимнинг 41-дақиқасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўйиши натижасида, Акбар Тўраев дарвозаси олдида ғоят хавфли вазият юзага келди. Бироқ, рақибнинг дастлабки зарбасини Акбар Тўраевнинг ўзи қайтаришга муваффақ бўлган эрса, кейинги, бош қолган дарвоза томон берилган жуда кучли бўлган зарба, кучига яраша ноаниқ чиқди.

88-дақиқа вакилларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Владимир Козакнинг майдон марказидан узатган тўп узатиши қулай вазиятга чиқиб борган Олег Зотеевга ҳеч қандай тўсиқсиз етиб келди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган яримҳимоячи аввалига рақиб дарвозабонини алдаб ўтди, кейин эса ҳимоячини чалғитиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Қайд этиш жоиз, Абрамовнинг иккинчи бўлимда амалга оширган барча ўзгаришлари ўзини оқлади.

Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади. Ғалаба Ўзбекистон олимпия терма жамоасини плей-офф пешқадамига айлантирди. Плей-офф босқичидаги ўтказилиши шарт бўлган ўйинлардан сўнгги 29 март куни Уммон ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия терма жамоасини бу учрашувда дуранг натижа ҳам қаноатлантирса, Уммон фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушади. Шундай қилиб, 31 март кунига белгиланган қўшимча ўйинга зарурат қолмади.

ЎЗБЕКИСТОН – СУРИЯ 2:1 (0:1)
Гол: Кенжа Тўраев (73), Олег Зотеев (88) — Шаҳин (14).
ЎЗБЕКИСТОН: Акбар Тўраев, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Аъзамов, Салим Мустафоев, Даврон Ҳошимов (Владимир Козак, 46), Жавлон Иброҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, Жасур Ҳасанов, Шерзод Каримов (Темурхўжа Абдухолиқов, 67), Иван Нагаев (Олег Зотеев, 52), Кенжа Тўраев.
СУРИЯ: Иброҳим Алма, Аҳмад ас-Солиҳ, Шаҳин (Муҳаммад Воил, 62), Муҳаммад Збида, Даас, Абдул Ҳасан, Умар Ҳарбин, Муҳаммад Фарис, М. Закариё ал-Умарий (Насум Наҳдалий, 90), Тоир Рума, Мардек Мардкян (Аҳмад ал-Доуний, 58).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:54, 27.03.2012.
Ўқилди: 10054 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.