Бугун, 15 январь куни Германия Бундеслигасининг 19-туридан ўрин олган “Боруссия Дортмунд” – “Фрайбург” учрашуви якунига етди. Учрашув Германиянинг Дортмунд шаҳридаги “Сигнал Идуна Парк” стадионида бўлиб ўтди. Ўйин мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Юлиан Брандтнинг пасидан сўнг Томас Мёнье ҳисобни очди. 15-дақиқадан сўнг мезбон жамоа футболчилари иккинчи голни уришди ва бельгиялик дубл қайд этди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Эрлинг Холанд ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди (Жуд Беллингемнинг узатмаси). Эрмедин Демирович ҳисобни биттага қисқартирди, аммо 75-дақиқада Холанд дубл қайд этди ва “Боруссия”нинг 3 та тўп фарқини қайтарди. Учрашув якунида Маҳмуд Дауд жамоасининг бешинчи голини киритди.
Дортмунднинг “Боруссия” клуби 40 очко жамғариб, Германия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринга жойлашди. Фрайбург (30) - 4-ўрин.
“Боруссия Дортмунд” – “Фрайбург” – 5:1
Голлар: 1:0 – 14 Менье, 2:0 – 29 Менье, 3:0 – 45 Холанд, 3:1 – 61 Демирович, 4:1 – 75 Холанд, 5:1 – 86 Дауд.
“Боруссия Д” – Кобель, Менье (Вольф, 75), Хуммельс, Джан (Аканджи, 46), Геррейру (Шульц, 71), Брандт, Дауд, Беллингем (Витцель, 85), Ройс (Азар, 71), Мален, Холанд.
“Фрайбург” – Упхофф, Кюблер, Гульде, Линхарт, Гюнтер, Шаллаи (Вайсхаупт, 65), Грифо (Шаде, 46), Хефлер, Хаберер (Кайтель, 65), Чжон Ву Ен (Демирович, 46), Хелер (Петерсен, 81).
Огоҳлантиришлар: Брандт (76), Холанд (88).