Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

АПЛ. Турнинг марказий учрашуви ёхуд мусобақа пешқадамлари бугун ўзаро тўқнаш келишади

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 22-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланиши режалаштирилган.

Ушбу марказий ўйиндан олдин қизиқарли факт ва маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Раҳим Стерлинг «Этиҳад» стадионида ўтган АПЛ баҳсларида 49 гол уришга эришган ва у бугун «Сити» сафида уй стадионида 50 та гол урган иккинчи футболчига айланиши мумкин. Бунга қадар Серхио Агуэро (106 та гол) мазкур довонни забт этган.

"Манчестер Сити" ва «Челси» Премьер-Лига доирасида иккинчи маротаба пешқадам икки жамоа сифатида тўқнаш келишмоқда. Биринчи бор 2015 йилнинг январь ойида ҳам улар АПЛ жадвалида бир ва иккинчи ўринда боришаётганди. Ўшанда «шаҳарликлар» лондонликлар майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган.

2020 йилнинг июль ойида «Ливерпуль»ни 4:0, бу мавсум олдинроқ эса «Челси»ни 1:0 ҳисобларида мағлубиятга учратган "Манчестер Сити" амалдаги Европа Чемпионлар Лигаси ғолибларини барча мусобақаларда кетма-кет уч тўқнашувда мағлуб этган тўртинчи инглиз жамоасига айланиши мумкин. Бунга қадар "Ноттс Коунти" (1982), «Тоттенхем» (1983/84) ва «Эвертон» (1984/85) клублари ушбу натижага эришишган.

Кевин де Брюйне собиқ клуби «Челси»га қарши охирги 4 АПЛ ўйинида 4 та голли вазиятларда иштирок этган — 3 та гол, 1 та ассист. Умуман олганда, бельгиялик хавбек АПЛда «кўклар» дарвозасини 4 бор ишғол қилган ва бу борада фақатгина «Арсенал» де Брюйнедан кўпроқ гол қўйиб юборган (5).

"Манчестер Сити" ва «Челси» ўртасидаги баҳс Крейг Поусонга ишониб топширилган. Унга қанотларда Ли Беттс ва Ричард Уэст ёрдам беришади. Захира ҳаками - Жонатан Мосс.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Крейг Поусон

Қанот ҳакамлари: Ли Беттс, Ричард Уэст

Захира ҳаками: Жонатан Мосс

ВАР: Даррен Ингланд

ВАР ёрдамчиси: Циан Месси-Эллис

 

Жамоалар АПЛда ўзаро 49 марта учрашишган. Шулардан 27 баҳсда «Челси»нинг қўли баланд келган, 15 ўйинда «Сити» ғалаба қозонган. 7 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган.

Жамоаларнинг АПЛдаги охирги учрашувлари

2021 йил, 25 сентябрь

«Челси» 0:1 "Манчестер Сити"

 

2021 йил, 8 май

"Манчестер Сити" 1:2 «Челси»

 

2021 йил, 3 январь

«Челси» 1:3 "Манчестер Сити"

 

2020 йил, 25 июнь

«Челси» 2:1 "Манчестер Сити"

 

2019 йил, 23 ноябрь

"Манчестер Сити" 2:1 «Челси»

 

Пеп Гвардиола АПЛнинг охирги 5 учрашувда бешта ғалабани қўлга киритди. «Челси» эса 1 ғалаба ва 4 дуранг қайд этди.

Иккала жамоа аъзолари орасида жорий мавсум энг кўп АПЛда гол урган футболчи Мейсон Маунт ҳисобланади. «Челси» ҳужумкор ярим ҳимоячиси ҳисобида 7 гол мавжуд. Энг кўп голга ҳаммуаллифлик қилган футболчи - Габриел Жезус (7 ассист).

Тахминий таркиблар

"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Диаш, Ляпорт, Канселу, Родри, де Брюйне, Гюндоган, Стерлинг, Силва, Жезус

«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Силва, Ҳадсон-Одои, Алонсо, Жоржинё, Ковачич, Маунт, Хавертс, Лукаку.

Айни пайтда 21 учрашувдан кейи 53 очко тўплаган «шаҳарликлар» Премьер-Лигада пешқадамлик қилишмоқда. Иккинчи ўринда бораётган «аристократлар» ҳисобида 43 очко мавжуд.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:51, 15.01.2022.
Ўқилди: 2342 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.