Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Жамолиддин Нормирзаев: "Ўйиннинг афишаси озини оқлади. Барча муҳлислар шундай ўйин кутганди"

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" футзалчиси Жамолиддин Нормирзаев барчани ҳаяжонда ушлаган АГМКга қарши баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

- Бу ўйинни барча кутди. Турнинг марказий ўйини, принсипиал рақиблар, турнир жадвалида пешқадамлик учун курашаётган жамоалар... Ўйин жанговар ўтиши керак эди ва шундай бўлди ҳам. Тўп учун кураш жуда қаттиқ кечди. Шундай чиройли ўйин кўрсатгани учун жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан. Ўйинга юқори кайфиятда тайёрлангандик. Ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўтган турда АГМКга мағлуб бўлгандик. Бундан яхши ҳулосалар чиқариб, жавоб ўйинида ғалаба қозонмоқчи бўлгандик.
Ўйин давомида нафақат бизда, балки, АГМКда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Икки томонга ҳам гол борасида омад етишмади. Учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам икки томоннинг бири гол уриши мумкин бўлганди. АГМКнинг навбатдаги ўйинларига омад тилайман. Биз эса навбатдаги баҳсларга тайёргарликни давом эттирамиз. Бугунги ўйинда бизни қўллаб турган мухлисларга миннатдорлик билдираман.
Ўйиннинг қийин ўтишини билардик. Баъзи жамоадошларимиз жароҳат олган, айримлари касал бўлиб қолганди. Улар тезроқ сафга қайтишса, албатта, нур устига аъло нур бўларди.

- Футзалдаги фаолиятингиз давомида бирор марта 0:0 ҳисобига дуч келганмисиз?
- Футболда бу ҳисоб одатий. Футзалда эса деярли кўрмайсиз. Балки бўлгандир. Аммо эслай олмадим. Балки бундай ҳисоб бўлмагандир. Фаолиятим анчагина катта муддатни ташкил қилади. Бир ўйлаб кўриш керак.

- Бугунги ўйинни сўнгги йилларда чемпионатдаги энг яхши ўйин деса бўладими?
- Бунга мухлислар баҳо бергани яхшироқ. Биз баҳо берсак ноўрин бўлиб қолиши мумкин. Аммо фикримча, ўйин кутилганидан-да қизиқарли кечди, деб бемалол айта оламан.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда бугунги ўйинда дарвозабонлар бошқа бўлганида ҳисоб қанақа бўлиши мумкин эди?
- Улар нима сабабдан миллий терманинг посбонлари эканлигини кўрсатиб қўйишди. Баҳсда дарвозабонларга гап бўлиши мумкин эмас. Равшан Элибоев ва Рустам Умаров ким аслида ким эканлигини исботлашди. Айта оламанки, агарда баҳсда дарвозаларни бошқа посбонлар қўриқлаганида бундай ҳисоб бўлмасди. Албатта, олдиндан ҳисобни айтиб бўлмасди. Аммо бошқа посбонлар бўлганида бундай босимли ўйинда хато қилиши ва гол ўтказиб юбориши ҳеч гап эмасди.

Манба: Локомотив матбуот хизмати
Киритилди: 14:49, 15.01.2022.
Ўқилди: 1464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.