Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

“МЮ” тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 15 январь куни Бирмингемдаги “Вилла Парк” стадионида Англия премьер-лигасининг 2021/2022 йилги мавсуми 22-тури доирасида “Астон Вилла” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди. Жамоалар дуранг ўйнашди - 2:2.

6-дақиқада “қизил иблислар” ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш ҳисобни очди, унга Алекс Теллес ассистентлик қилди. 67-дақиқада португалиялик дубл қайд этди, Фред ҳисобига голли узатмани амалга оширди.

77-дақиқада “шерлар” ярим ҳимоячиси Жейкоб Ремси гол урди, Филиппе Коутиньо самарали узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчи Бирмингем клубидаги дебютини 68-дақиқада захирадан майдонга тушганидан сўнг ўтказди. 82-дақиқада бразилиялик футболчининг ўзи гол урди. Ремси голли узатмани амалга оширди.

"Манчестер Юнайтед" 32 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. "Астон Вилла" 23 очко билан турнир жадвалида 13-ўринда жойлашган.

Киритилди: 00:38, 16.01.2022.
Ўқилди: 3109 марта.
Фикрлар: 72 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик