ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Франция чемпионати 21-туридан ўрин олган "Брест"га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ҳа, яхши ўйин бўлди. Жуда қийин ўйин, лекин биз ўзимизнинг энг яхши фазилатларимизни ва ўйин услубимизни энг яхши тарзда кўрсата олдик. Биз яна очколарни қўлга киритишда давом этамиз. Менинг сейфимми? Буларнинг барчаси машғулотлардан келиб чиқади. Мен жуда кўп машқ қилдим ва ўйинларда шундай бўлди. Айтганимдек, жамоа менга ишониши мумкин. Доим ўйин учун бор кучимни бераман. Бизда ҳар қандай дақиқада гол ура оладиган ажойиб жамоа бор, шунинг учун бизнинг мақсадимиз гол ўтказиб юбориш эмас. Бугун биз муваффақиятга эришдик", - деди Доннарумма клуб расмий сайтига берган интервьюсида.