"Манчестер Юнайтед"нинг франциялик ҳужумчиси Энтони Марсьяль жамоани тарк этмоқчи, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.
Маълумотларга кўра, "қизил иблислар" футболчи билан хайрлашишга тайёр. Аммо ҳозирча уларга маъқул келадиган шартнома ҳеч қайси жамоа тарафидан таклиф қилинмаган. "Ман Юнайтед" Марсьялни ижарага оладиган клуб унинг маошини тўлиқ тўлашини хоҳламоқда.
Аввалроқ жамоа бош мураббийи Ральф Рангник "Астон Вилла"га қарши ўйинда франциялик футболчининг иштирок этмагани сабабини унинг жамоадан кетиши билан изоҳлади.