Миланнинг “Интер” клуби бош мураббийи Симоне Индзаги А Сериянинг 22-турида “Аталанта”га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Чоршанба куни Италия Суперкубогида “Ювентус” устидан яхши ўйин кўрсатган жамоага қарши ўйинда ҳақли ғалабага эришдик. Гол ўтказиб юборганимизга қарамай, ўзимизни сақлаб қолдик.
"Интер"да биринчи совринни қўлга киритиш ажойиб бўлди. Аммо энди ҳаммаси тугади, эйфорияни четга суриб қўйиш керак - Бергамодаги қийин ўйин олдидан.
Бу ўйин Скудетто учун кураш контекстида муҳим аҳамиятга эга. “Аталанта” кетма-кет уч мавсум учинчи ўринни эгаллаб турибди. У кучайиб бораверади.
Ўйлайманки, кўплаб дуэльлар бўладиган жисмоний ҳолат жиҳатидан жуда талабчан ўйин бўлади. Айрим рақиблар билан ўйинларда дуэльда ғалаба қозониш, хотиржамликни сақлаш ва биргаликда ишлаш жуда муҳим”, - деди италиялик мутахассис.