"Арсенал" "Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влаҳович учун таклиф билан чиқди. Лондон клуби 21 ёшли серб учун 60 миллион евро тўлашга тайёр, дея хабар беради Corriere della Sera.
Шунингдек, “канонирлар” бинафшаранглиларга ярим ҳимоячи Лукас Торрейрони беришга тайёр.
Влаҳовичнинг "Фиорентина" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Сербиялик ҳужумчи жорий мавсум А Сериянинг 20 ўйинида 16 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, футболчи мамлакат кубогининг учта ўйинида учта гол муаллифи бўлди.