Адам Навалка Польша терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий даъвогар ҳисобланади.
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, Андрей Шевченко янги жамоа танлашда шошилмасликка қарор қилган. Яқинда украиналик мутахассис Генуядан ҳайдалган эди.
2021 йил декабрь ойи охирида Пауло Соуза "Фламенго" билан шартнома имзолаб, Польша терма жамоаси бош мураббийлик лавозимини тарк этганди.
Аввалроқ Навалка ЖЧ-2022 плей-офф босқичидан сўнг ўз лавозимини тарк эта олиш шарти билан жамоани бошқаришга тайёр экани хабар қилинганди.