Ярим ҳимоячи Серхио Оливейра "Рома"даги дебютида гол урди.
29 ёшли ярим ҳимоячи римликлар томонидан 12 январь куни “Порту”дан ижарага олинганди ва бугун у А Сериянинг “Кальяри” клубига қарши ўйинда (1:0) майдонга тушди.
32-дақиқада “Рома” фойдасига пенальти белгиланди. Португалиялик 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба берди.