Испания Суперкубоги финал баҳсидан ўрин олган “Атлетик Бильбао” — “Реал Мадрид” баҳси якунланди. Қизиқарли кечган учрашувда Карло Анчелотти шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларга Лука Модрич ва Карим Бензема муаллифлик қилди. Қуйидаги видеошарҳ орқали учрашувда киритилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилишингиз мумкин.













