Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

АПЛ интригаси ҳеч кимга шафқат қилмайди, у яна бир тажрибали мутахассиснинг «бошига етди»

Баҳо:
+ | -
"Эвертон" устози Рафаэль Бенитес истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди. "Жамоага 2021 йилнинг июнида келган Бенитес АПЛ доирасидаги "Норвич"га қарши ўйиндан сўнг (1:2) ишдан бўшатилди. Тез орада янги мураббий номи эълон қилинади", – дейилади расмий хабарда.

«Эвертон» сўнгги баҳсларда жуда ёмон таассурот қолдиряпти. Ливерпулнинг «кўк» жамоаси очколарни тўплашда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.  Ҳозирда «ирисчилар» турнир жадвалида 15-ўринга тушиб кетган.

Премьер-лиганинг 22-тури бошланишига қадар сўнгги ўринни эгаллаб турган «Норвич»дан учралган мағлубият мухлисларнинг чинакам ғазабига сабаб бўлди. «Норвич» 1 декабрдан бери Премьер-лигада гол ура олмаётган эди, кеча эса 18-дақиқага келиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди - шунчаки даҳшат. Мавсум аввалида чемпионлик учун кураш олиб борган «Эвертон» учун бу шармандали ҳолат.

 

Аввалига Майкл Кин автогол эвазига ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Адам Ида дублга эришди. Иккинчи бўлимда Ришарлисон фарқни биттага қисқартирди холос. Аммо шундан кейин жамоанинг қолганига кучи етмади, Бенитес камбек учун шогирдларига куч бера олмади. Дарҳақиқат, «Норвич» ҳақли ғалабани қўлга киритди, жамоа кўпроқ зарба берди (зарбалар бўйича 14:12) ва дарвоза ёнида  кўпроқ хавфли вазият яратди.

Ҳозирда «Эвертон»га далда бериб турадиган биргина омил мавжуд. У ҳам бўлса жамоа захирасида 3 та қўшимча ўйин борлиги. Ушбу учрашувлар «Ньюкасл», «Бёрнли» ва «Лестер»га қарши бўлиб ўтади. Лекин «ирисчилар»нинг ҳозирги ҳолати шуни кўрсатиб турибдики, жамоа аутсайдерлардан ҳам очко олишда қийналмоқда. «Эвертон» октябрни кучли бешликда кутиб олди. Бироқ шундан сўнг клуб осмони остига «қора булутлар» тўплана бошлади. Бенитес шогирдлари 13 учрашувда 1 ғалаба, 3 дуранг ва нақ 9 марта мағлубиятга учрашди. Тўплар фарқи ҳам қўрқинчли даражада - 22:27. Бу давр ичида АПЛда «Эвертон»данда ёмонроқ натижа кўрсатган жамоа бўлмади. Ҳа, ҳатто «Уотфорд» ва «Ньюкасл» ҳам «ирисчилар»дан кўпроқ очко жамғаришган.

Бу ерда кўпроқ ким айбдор? Албатта, Рафаэл Бенитес. Айрим учрашувларда ҳам зийрак операторлар Рафага асосий камерани бурганида асосан, у жилмайган фонда кўриниб қоляпти. Бу эса мухлисларнинг ғазабини ўйнамоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги мухлислар шу ишоралар учун ҳам Рафанинг истеъфосини талаб қилишди. Улар трибуналардаги меҳмонлар секторида «Бенитес, клубимиздан кет» деган баннерларни осиб қўйишган.

Мухлислардан бири ҳатто стадионга югуриб чиқишга қарор қилди: у майдонга отилди ва «Эвертон» мураббийлар ўриндиғига югурди. Уни стадион хавфсизлиги ходимлари тўхтатиб қолишган. Бенитес ҳақида турли мемлар тарқалгани ҳам фикримиз тасдиғидир.

Аммо бу фақат статистика билан боғлиқ тугал ечимлар эмас. Бенитес жамоа етакчиларидан бири Лука Динь (ўтган мавсумнинг энг яхши ассистенти) билан жанжаллашиб, уни «Астон Вилла»га сотиб юборди. Тасаввур қилинг, у ҳозир қандай формага эга? Бенитес клубда 2001 йилдан буён ишлаб келган тиббиёт хизмати раҳбари Денни Доначини ҳам ишдан бўшатди. Доначи футболчилар орасида жуда катта обрўга эга шахс эди.

Лекин Рафа янги клубига ўз одамларини олиб келди ва Денни бу мавсумдаги кўплаб жароҳатларда айбланди. 2000 йилларнинг иккинчи ярмида «Ливерпуль» билан ишлаган Бенитес «Эвертон»ни «кичик клуб» деб атагани эслатилди ва мухлислар мураббийга таҳдид қила бошлади.

«Норвич»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Эвертон» раҳбарияти фавқулодда йиғилиш ўтказди ва унда мураббийга барчаси ётиғи билан тушунтирилди. Ўз ўрнида у ҳам барчасини тушуниб етди.
«Энди ҳеч нарса менга боғлиқ эмас», деб тан олди Бенитес. - Мени клубда 5-6 йилдан бери мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун таклиф қилишган эди. Ҳозирча хатоларни келажакда такрорламаслик учун таҳлил қилишим керак”, - дейди Рафа.

Бироқ бу гаплар унинг ўз лавозимида қолишига етрали бўлмади ва тажрибали мутахассисга бошқа имконият берилмайдиган бўлди.

Киритилди: 11:29, 17.01.2022.
Ўқилди: 2694 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.