17 январь куни Cоcа-Cола Суперлигаси баҳсларида ишлайдиган ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини бошланди. Тошкент шаҳрида ўтаётган йиғиннинг дастлабки кунида арбитрлардан норматив тестлар олиниб, ўйин қоидалари бўйича семинар ўтказилди. Кейинги кунларда эса ВАР-симуляторида машғулот ташкиллаштириш ва ҳакамларни ўртоқлик учрашувларида синовдан ўтказиш режалаштирилган.
Биринчи гуруҳ йиғини 21 январга қадар давом этади. Унда Тожикистондан ташриф буюрган реферилар ҳам иштирок этади. Иккинчи гуруҳ 24-январдан бошлаб йиғинга киришиши режалаштирилган.