ЎФФнинг 2011 йил 23 декабрь куни йил якунлари бўйича тузилган конференциясининг баённомаси асосида тузиб чиқилган мақсад ва вазифалар Самарқанд вилоятида бажарилмоқда.
Хусусан, Самарқанддаги марказий “Динамо” стадиони билан боғлиқ ишларнинг аксарияти 100 фоизга бажариб бўлинган. Жумладан, электрон табло келтирилиб жойига монтаж қилинди, 13000 пластмассали ўриндиқлар ўрнатилди. 4 қаватли бино қурилиб битказилиб, унда футболчилар учун ечиниш-кийиниш хоналари, меҳмон ва мезбон жамоалар учун, ҳакамлар ва назоратчи ҳакам хонаси допинг тест хонаси, матбуот анжумани ўтказиш хонаси, меҳмонлар учун VIP-хоналар, телевидение ходимлари учун хоналар, тиббиёт ходимлари учун хона янги электрон табло, овоз карнайлари ўрнатилди, стадионни ёритиш чироқлари (прожекторлар) ўрнатилди, 1200 люкс кабел монтаж ишлари тугатилди, футбол майдонини дренаж ишлари тугатилди ва майдон фойдаланиш учун тайёр.
Вилоятда ёш иқтидорли футболчиларни танлаш ва улар селекция ишларини олиб бориш тизимини яратилиб, тизим асосида ёш футболчилар танлаб олинган. Шунингдек, футбол бўйича мураббийлар ва ҳакамлар республика мактабида ўқитиш учун ёш истиқболли ҳакамлар танловини ўтказиш ва тавсиялар бериш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда, вилоят биринчилиги ва мусобақаларида ҳакамлик қилиб келаётган ёш иқтидорли ҳакамлар саралаб олиниб, Республика мактабига ўқишлари учун тавсиялар берилмоқда.
Болалар ва ўсмирлар футболи мураббийларининг малакасини ошириш учун қисқа муддатли курсларни, “С”, “В”, “А” сертификатлари дастури бўйича Осиё футбол конфедерациясининг халқаро мураббийлик курсларини Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда ўтказиш ҳам белгиланган бўлиб, мураббийлар курсларида ўқиш истагини билдирган ёш мураббийлар саралаб олинмоқда ва режа асосида ўтказилади.
Самарқанд вилоятида “Футбол-МЕД” корхонасининг филиалини очиш борасидаги ишлари 2012 йилнинг августигача бажарилиши кўзда тутилган.
Дастурда доирасида яна ўнлаб вазифалар белгиланган бўлиб, улар 2012 йил давомида бажарилиши кўзда режалаштирилган. Қуйида эса “Динамо” стадионидан тайёрланган фоторепортаж билан танишиш мумкин.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган қарорларининг ижросини таъминлаш борасида Самарқанд вилояти футбол федерацияси, шу билан бирга, Бухоро, Тошкент вилояти футбол федерациялари бошқа вилоят футбол федерацияларига ўрнак бўладиган ҳолда фаолият юритмоқда.