Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри 2-3 Фиорентина
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

Про лига-2022 иштирокчи жамоалари маълум. Турнир формати ўзгармайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2022 йилги мусобақалар ўтказиш регламенти тасдиқланганини эълон қилди.

Унга кўра, 2022 йилда ҳам Про лигада 10та жамоа иштирок этади. Суперлигадан Про лигага «Машъал», «Андижон», «Турон» қўшилган бўлса, қолган 7 жамоадан 5таси ўтган мавсум ҳам турнирда иштирок этган клублар бўлади - «Бухоро», «Хоразм», «Янгиер», «Шўртан», «Орол». «Зомин» ва «Ғиждувон» эса Биринчи лигадан Про лигага кўтарилишди.

Регламентга кўра, турнир формати ўзгаришсиз қолган. Биринчи босқичда клублар уй-сафар тизимида 18та ўйин ўтказишади. Иккинчи босқичда клублар 2 гуруҳга ажратилади. Юқори бешлик Суперлига йўлланмаси учун, қуйи бешлик Про-Лигада қолиш учун курашади. Клублар уй-сафар тизимида 8та ўйин ўтказади.

Маълумот учун, Про-Лигада 1-2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Суперлигага чиқади. 3-ўрин соҳиби эса Суперлигада 12-ўринни эгаллаган клубга қарши ўтиш баҳсида иштирок этади. 10-ўринни эгаллаган жамоа Биринчи Лигага тушиб кетади. 9-ўринни эгаллаган жамоа Биринчи Лигада 2-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида иштирок этади.

Киритилди: 21:39, 18.01.2022.
Ўқилди: 2200 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.