Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

"Бавария" деярли ярим финалда. Иккинчи учрашув тақдири "Камп Ноу"га қолди

Баҳо:
+ | -

"Жузеппе Меацца" стадионида бўлиб ўтган ва кўпчилик томонидан чорак финалдаги финал мақоми тақдим этилган россонерилар ва блауграналар учрашувида ҳисоб очилмади.

Массимилиано Аллегри шогирдлари "Барселона" ўйинчилари томонидан жарима майдони остонасида "қуриладиган" бир тепар усулдаги "деворча"ларни "пойдевори" ўрнатилмасиданоқ яксон қилишнинг уддасидан чиқишди. Тан бериш керак, бу ўйинда "Барселона" ўзининг "фирменний" усулини бирор марта эплаб ишга сола олмади.

Милан эса бутун ўйин давомида рақиб ҳужумини тартибли, ўрни келганда – тартибсиз бузиб, жуда узун пас орқали Иброҳимвични Валдес билан пешвоз чиқаришга ҳаракат қилиб туришди. Кўпинча бундай вазиятларда Златан ўйиндан ташқари ҳолатларда қолиб кетди.

Хуллас, ўйинда ҳисоб очилмади. Бундай плей-офф ўйинларининг биринчисида қайд қилинадиган 0:0 ҳисоби кўпроқ мезбонларнинг фойдасига ишлаши сир эмас. Чунки "Камп Ноу"да Милан томонидан урилган ҳар бир голдан сўнг "Барса" улардан битта ортиқ уришга маҳкум қилинаверади. "Барса"нинг эса ўз уйида гол киритиши ҳеч нарсани ўзгартирмаслиги мумкин – "Милан" одатда гол ура оладиган жамоалар сирасига киритилади.

Чорак финалнинг иккинчи ўйинида эса Гомес Арьер Роббенинг асситентлигида ушбу турнирдаги 11-голини киритди. Роббен иккинчи бўлимда ўзи ҳам гол киритиб, ярим финаллардан бирида "Реал-"Бавария" жуфтлиги ҳосил бўлиши учун катта "ҳисса" қўшди.

МИЛАН (Италия) – БАРСЕЛОНА (Испания) 0:0
МИЛАН: Аббьяти, Бонера, Неста (Месба, 74), Мексес, Антонини, К. Боатенг (Эмануэлсон, 67), Ночерино, Амброзини, Зеедорф, Робиньо (аш-Шааравий, 52), Иброҳимович.
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Дани Алвес, Пике, Пуйоль, С. Кейта, Хави, Бускетс, Маскерано, Иньеста (Тельо, 65), Санчес (Педро, 76), Месси.
Огоҳлантиришлар: Зеедорф (23), Неста (57), С. Кейта (61), Амброзини (70).
Бош ҳакам: Йонас Эрикссон (Швеция)
28 март. Милан. «Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)», 80.000 томошабин

МАРСЕЛЬ (Франция) – БАВАРИЯ (Германия) 0:2 (0:1)
Голлар: Гомес (44), Роббен (69).
МАРСЕЛЬ: Андраде, Фанни, Аспиликуэта, Нкулу, Морель, Амальфитано (Брандао, 68), А. Диарра (Шейру, 71), Вальбуэна, Мбиа, А. Айю, Реми.
БАВАРИЯ: Нойер, Ж.Боатенг, Л. Густаво, Бадштубер, Лам, Рибери (Праньич, 78), Алаба, Кроос (Тимошчук, 63), Мюллер (Швайнштайгер, 70), Роббен, Гомес.
Огоҳлантиришлар: Кроос (32), Лам (32), А. Диарра (34), Л. Густаво (36), Мбиа (64), Швайнштайгер (82), Алаба (89).
Бош ҳакам: Карлос Веласко Карбальо (Испания)
28 март. Марсель. «Велодром», 30.000 томошабин

Манба: www.stadion.uz.

"Милан" ва "Барселона" жамоаларининг ЕЧЛ гуруҳ босқичи "H" гуруҳи 5-тур доирасида "Сан Сиро"даги учрашуви 2:3 ҳисобида "блауграна"лар фойдасига ҳал бўлган эди. "Камп Ноу"даги учрашув эса 2:2 ҳисобида тугаганди.

Киритилди: 01:35, 29.03.2012.
Ўқилди: 11426 марта.
Фикрлар: 92 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.