Португалиялик Криштиану Роналду жамоасининг Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумидаги ўйинидан норози. 36 ёшли ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатиши мумкин бўлган шартни айтиб ўтган.
“The Sun” нашри хабарига кўра, форварднинг агенти яқинда “қизил иблислар”нинг ижрочи директори этиб тасдиқланиши керак бўлган Ричард Арнолд билан учрашган. КриРо вакилининг айтишича, унинг мижози жамоанинг ҳозирги ҳолатидан хавотирда. Агентнинг сўзларига кўра, агар манкунианликлар Чемпионлар лигасига йўлланма олса, Роналду кетишга қарор қилади.
“Манчестер Юнайтед” ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Клуб тўртинчи ўриндаги жамоадаг беш очко ортда қолмоқда.