Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал ўйинлари бошланади

Баҳо:
+ | -

Бугун юртимизнинг тўрт стадионида Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал учрашувлари бўлиб ўтади. Тошкентда ўтиши керак бўлган "НБУ-Осиё"-"Насаф" учрашуви "банкирлар"нинг стадиони мавсумга тайёр эмаслиги боис Қаршига кўчирилган бўлса, ОЧЛ доирасида япон клуби "Гамба Осака" стадиони сафар қиладиган "Бунёдкор" "Насаф-2"га қарши ўйинни "Жар"га кўчирган.

Амалдаги кубок соҳиби "Пахтакор" Навоий шаҳрига сафар уюштириб, Биринчи лига дебютанти "Южанин"ни синовдан ўтказади.

Термизда сурхондарёлик ишқибозлар "Сурхон-2011" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги баҳсга гувоҳ бўлишади.

1/16 финалнинг қолган учрашувлари эртага, 30 март куни давом эттирилади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/16 финал учрашувлари

29 март (пайшанба) 
18:00. НАСАФ (Қарши) — НБУ-ОСИЁ (Тошкент) 
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), О.Дачев (Тошкент), А.Калинин (Қарши).
Назоратчи: А.Петров (Тошкент).

16:00. БУНЁДКОР (Тошкент) — НАСАФ-2 (Қарши) 
Ҳакамлар: Н.Болтаев (Навоий), В.Лушин (Гулистон), Б.Жапарқулов (Тошкент), С.Ивлев (Навоий).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

16:00. ЮЖАНИН (Навоий) — ПАХТАКОР (Тошкент) 
Ҳакамлар: М.Муҳамедов (Тошкент вилояти), А.Снетков (Тошкент вилояти), А.Цапенко (Тошкент вилояти), Р.Бобомуродов (Навоий).
Назоратчи: Р.Ишмурзин (Тошкент).

15:00. СУРХОН-2011 (Термиз) — МАШЪАЛ (Муборак) 
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Е.Закутилин (Навоий), С.Ҳакимов (Самарқанд), А.Чориев (Термиз).
Назоратчи: Э.Мусаев (Самарқанд).

Киритилди: 11:23, 29.03.2012.
Ўқилди: 9101 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.