Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

“Навбаҳор” ва “Рома”: манфаатли ҳамкорлик ибтидоси

Баҳо:
+ | -

Бугун спорт тадбирларини ташкил этиш, менежмент, маркетинг каби бир қатор йўналишларда дунёнинг етакчиларидан ҳисобланган “International Management Group” компанияси ва Италиянинг “Рома” клуби вакили Карлос Перез Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионига ташриф буюриб, “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек Саматов билан учрашди.

- Мени Наманганда жуда илиқ кутиб олишганидан бағоят хурсандман. Ўзимни худди қироллардек ҳис қиляпман. Бу ерда вилоят ҳокими раҳнамолигида футболга катта эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўлдим. Таассуротлар ажойиб, - деди Карлос Перез. Сўнгра хорижлик меҳмон “Навбаҳор” клуби фаолияти билан яқиндан танишмоқчилигини таъкидлаб, жамоанинг келгусидаги режалари билан ҳам қизиқди.

- “Навбаҳор” мамлакатимизнинг катта нуфузга эга, энг кўп муҳокама қилинадиган жамоаларидан бири ҳисобланади. Клубимиз футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати элитасида мунтазам қатнашиб келаётган икки клубдан биридир. Қолаверса, жамоамиз мухлислар ташрифи бўйича ҳам доимо етакчилик қилиб келади, кўп минг сонли фидойи ишқибозларга эга. Жамоамиз 2022 йил учун улкан режалар тузган. Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақов бошчилигида “Навбаҳор”нинг шонли даврини тиклаш, жамоанинг ўз йўналишига эга бўлишини таъминлаш, энг асосийси, вилоятимиздаги футбол академияси билан биргаликда ишлаб, асосий жамоамиз ва ўзбек футболига янги иқтидорларни тарбиялаб беришни устувор вазифа сифатида белгилаганмиз, бу борада катта ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда мамлакатимизнинг энг тажрибали мутахассисларидан ҳисобланган Самвел Бабаян “Навбаҳор” бош мураббийи этиб тайинланди, жамоа таркиби маҳоратли ва тажрибали футболчилар ҳисобига кучайтирилмоқда. Ушбу жараёнга Шавкат Шокиржановичнинг ўзлари бош-қош бўлиб, клубимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқдалар, - дея маълумот берди Отабек Арифович.

Шунингдек, “Навбаҳор” ПФК президенти учрашув давомида клубда маркетинг масалалари бўйича алоҳида режалар тузилгани, бу борада IMG ҳамда “Рома” клуби билан ўрнатиладиган ҳамкорлик ҳар томонлама фойдали бўлишини таъкидлади. Хусусан, “Навбаҳор” брендини ривожлантириш, Намангандан етишиб чиқаётган иқтидорли футболчилар, мураббийлар ҳамда маркетинг бўйича мутахассисларнинг Европада юқори нуфузга эга бўлган “Рома” клубида малака оширишлари ва ўзаро тажриба алмашишларини таъминлаш, ушбу тажрибани ўзбек футболига татбиқ этиш бу борада энг устувор вазифага айланиши кераклигини билдирди.

Шундан сўнг, Карлос Перез “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ҳамроҳлигида “Марказий” стадионида спорт тадбирлари ташкил этиш, футболчиларнинг машғулотлар ва расмий ўйинларни ўтказишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Маълумки, Намангандаги “Марказий” стадиони майдони мамлакатимизда энг сифатли чимга эга майдонлардан бири ҳисобланади. Бу ерда нафақат Суперлига ва Ўзбекистон кубоги беллашувлари, балки халқаро учрашувларни ҳам юқори савияда ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд. 2021 йилда Ўзбекистон миллий жамоасининг Гана термаси билан ўртоқлик ўйини айнан Намангандаги аренада ўтказилгани ҳам фикримизга яққол далил бўла олади.

Отабек Арифович “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашиш имкониятини қўлга киритса, аренадаги ўриндиқлар сони кўпайтирилиши, яъни қўшимча трибуналар барпо этилиши режалаштирилаётгани, бу борада лойиҳа ҳам тайёрлигини қўшимча қилди.

- Наманганда вилоят ҳокими раҳнамолигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, футбол ривожи йўлида қилинаётган ишлар менда катта таассурот қолдирди. Келгусида мазкур ҳамкорлик доирасида ёш футболчилар ўртасида халқаро турнир ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Биз бу каби истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга ҳамиша тайёрмиз, - деди Карлос Перез.

Учрашув якунида хорижлик меҳмонга “Навбаҳор” клуби логотипи туширилган эсдалик совғалари топширилди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 21:43, 19.01.2022.
Ўқилди: 3442 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.