“Барселона” ҳужумчи Ансу Фатининг “Атлетик” билан Испания кубоги 1/8 финалида (3:2) олган жароҳати ҳақида баёнот берди.
"Ансу Фати чап сон суягидан жароҳат олган. Жароҳатнинг аниқ даражасини аниқлаш учун кейинги натижалар кутилмоқда”, - деб хабар беради “Барселона” клуби матбуот хизмати.
Ҳужумчи 61-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 35 дақиқадан сўнг жароҳати сабаб майдонни тарк этди. Майдонни тарк этган Фатий кўз ёшларини тия олмади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрь ойида Фати “Реал Бетис” билан ўйинда тиззасидан қаттиқ жароҳат олган эди. Дастлаб, унинг қайтиши тўрт ой ичида амалга ошиши тахмин қилинганди. Аммо, тикланиш анча чўзилиб кетди ва у ўтган мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборганди.